Каспий қувур консорциумида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов «Каспий қувур консорциуми» АЖ бош директори Николай Горбань билан Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Учрашув чоғида қувур ўтказувчанлиги бўйича жорий чекловлар бекор қилингани ва қозоғистонлик юк жўнатувчилардан нефт қабул қилиш тўлиқ тиклангани таъкидланди. Айни пайтда нефт жўнатувчи барча тизимлар ишламоқда.

«КҚК денгиз терминалида бузилган мобил бандаргоҳни таъмирлаш ишлари якунланганидан мамнунмиз. Бу чекловларни олиб ташлаш ва Қозоғистонда нефт қазиб олишни тўлиқ тиклаш имконини берди»

, — деди Бош вазир.

Алихан Смаилов «Тенгиз» конини кенгайтириш лойиҳаси тугагандан сўнг қўшимча ҳажмдаги нефтни ташиш бўйича КҚК қувурлари тизимидаги заифликларни бартараф этиш лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

«КҚК қувурининг кейинги авариясиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш жуда муҳим. Бунинг учун барча зарур чораларни кўриш керак, деб ҳисоблайман», — деди Бош вазир.

КҚК қувур линияси энг йирик «Тенгиз», «Қарашиғанақ» ва «Қашаған» конларидан нефтни экспорт қилишнинг энг тўғридан-тўғри йўлини ва энг қулай иқтисодий шароитларни таъминлайди. 2021 йилда Қозоғистондан қувур орқали 53,1 миллион тонна нефт, 2022 йилнинг январ-апрел ойларида 18,7 миллион тонна нефт ташилган.


Сўнгги хабарлар