Каспий қувур консорциуми тўлиқ қувват билан ишламоқда – ҚР энергетика вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда тўфон туфайли шикастланган Каспий қувур консорциуми тўлиқ ишга туширилган. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Каспий қувур консорциуми тармоғидаги ишлар давом эттилирмоқда. Ҳозирда иккита кўчма бандаргоҳ (ВПУ-2 – Таҳр.) фойдаланишга топширилди, яъни апрел ойи охирида таъмирлаш ишлари якунланди. Бу, ўз навбатида, нефт қувурларининг 100% қувватини таъминлаш учун етарли. Зарар кўрган яна бир мобил бандаргоҳ таъмирланмоқда. Хусусан, бу агрегат аввалроқ ишга туширилиши керак эди. Шунинг учун иш давом этади», - деди Болат Ақшолақов.

Вазирнинг аниқлик киритишича, Каспий қувур консорциуми ҳозирги вақтда тўлиқ қувват билан ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ВПУ-2 март ойининг охирида шикастланган ва вақтинча ишдан чиққанди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар