Каспий денгизи сувлари қип-қизил рангга бўялди

None
None
AQTAÝ. Kazinform – Экология департаменти Приморье овули яқинида Каспий денгизи суви нима сабабдан қизилга бўялганига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Манғистау вилоят экология департаментининг маълум қилишича, сувнинг қизил рангга бўялиши диатом сув ўтлари билан боғлиқдир. Бундан одамларга ва табиатга ҳеч қандай зарар келмайди.

«Ушбу сув ўтлари ранги оч қизилдан тўқ қизилгача ўзгариб туради. Уларнинг 3800дан зиёд турлари маълум. Каспийда 25 тури мавжуд. Бизда лауренция, полисифония, мелобезия каби турлари бор. Уларнинг денгиз ҳаётига асло зарари йўқ, балиқларга хавф туғдирмайди», - дейди департамент давлат экологик назорат бўлими мутаҳассисис Ержан Жумашев.



Мутаҳассислар ушбу ҳодиса ҳар йил такрорланишига урғу берди.

«Бу ҳар йил такрорланадиган ҳодиса. Январь ойида ранги ўзгаради. Каспийда сув ўтлари қизил рангда бўлади, улар бир жойда гала бўлиб ўсади. Ҳозир қор ёғиб турганлиги боис, оппоқ қор фонида аҳолига аниқ кўринган. Аслида эса вахима қилишга мутлақо хожат йўқ», - дейди Манғистау вилоят экология департаменти лаборатория таҳлиллари назорат бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Раушан Тўлепова.

Муаллиф: Лайлим Алим


Сўнгги хабарлар