USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Каспий денгизи сув сатҳи 1 метрга пасайган

4 Июнь 12:30
Баҳам кўринг:
Каспий денгизи сув сатҳи 1 метрга пасайган

NUR-SULTAN. Kazinform – Каспий денгизида сув сатҳи пасаймоқда. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев «ECOJER» халқаро конгресси пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Каспий денгизи ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади. Денгиз сатҳи 2006 йилдан бери пасаймоқда. 2020 йилга келиб денгиз сатҳи 1 метрдан кўпроқ пасайди, Болтиқ тизими бўйича унинг сатҳи минус 28,23 метрга яқинлашиб қолди. «Каспий денгизи тарихига кўра денгиз сатҳининг минус 28,5 метргача тушиши унинг экотизими учун ўта хавфлидир», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу Каспий денгизининг қирғоқ зонасида, айниқса Қозоғистон секторида ўзгаришларга олиб келди.

«Ушбу давр мобайнида денгиз майдони 22 минг квадрат километрдан кўпроққа камайган. Бундан ташқари, унинг ярми Шимолий Каспий денгизининг Қозоғистон қисмига тегишли», - деди Мағзум Мирзағалиев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив