Каспий «бешлиги» транзит йўналишларини ривожлантириш бўйича йўл харитасини қабул қилди – ҚР Бош вазири

None
МОSKVA. Кazinform – Ақтау порти «Шимол-Жануб» ва «Шарқ-Ғарб» транспорт йўлакларининг асосий элементига айланишга қодир. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов II Каспий иқтисодий форумининг ялпи мажлисидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат раҳбари Каспий ўзининг географик жойлашуви ва ноёб транзит салоҳияти билан халқаро савдони ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. У транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва халқаро савдони кенгайтиришни биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим йўналишларидан бири деб атади.

«Қозоғистонда «Шимол-Жануб» ва «Шарқ-Ғарб» транспорт йўлаклари салоҳиятини оширувчи трансчегаравий марказларни шакллантириш бўйича кенг кўламли режалар белгиланди. Булар: Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари, Қорғас «қуруқлик порти», «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази ва бошқалар. Бу хаблар Каспийбўйи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ва халқаро бозорларни янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда», - деди Алихан Смаилов.

Бош вазир давлат раҳбарининг Каспий денгизи яқинида Ақтау портида йирик транспорт-логистика марказига айланиши мумкин бўлган озиқ-овқат хабини ташкил этиш ташаббусига ҳам тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, ҳудудлараро савдо салоҳиятини тўлиқ очиш учун вилоятнинг транспорт алоқаларини яхшилаш зарурлигини таъкидлади. Масалан, транзит ва экспорт товарларининг муҳим йўналишларидан бири «Шимол-Жануб» йўлагидир.

«Бу Форс кўрфази мамлакатларига энг қисқа йўл. Бундан ташқари, Ҳиндистондан бизнинг манзилга потенциал юклар мавжуд. Ақтау порти «Ҳиндистон – Форс кўрфази мамлакатлари – Эрон – Қозоғистон – Россия» йўналишидаги марказга айланиши мумкин, – деди А.Смаилов.

Шунингдек, Вазирлар Кабинети раҳбари Европа, Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги юк оқимини кенгайтириш мақсадида Транскаспий халқаро транспорт йўналишидаги «тор» ҳудудларни ишлаб чиқиш ва синхрон олиб ташлаш зарурлигини таъкидлади.

«Қозоғистон минтақанинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшма ҳаракатларни бошлашга тайёр. Биз ҳамкасбларимиз билан бу ишни ҳозирдан бошлаб, тегишли йўл харитасини ишлаб чиқиш ва транзит йўналишларимиз салоҳиятини кенгайтиришга келишиб олдик», — деди у.

Каспий иқтисодий форуми Каспий минтақаси мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладиган энг йирик форумдир. Улардан асосийлари савдо-иқтисодий алоқалар ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришдир. Форум доирасида давра суҳбатлари, ялпи мажлислар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда. II КИФда Каспий «бешлиги» мамлакатлари, шунингдек, Беларусь, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 1000 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Муаллиф: Наримбек Исмағулов


Сўнгги хабарлар