Валюталар курси:
    usd/kzt 434.24 eur/kzt 492.69

    rub/kzt 5.67 cny/kzt 68.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Швейцарияга ташрифига видеошарҳ

1 Декабрь 09:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Швейцария Конфедерациясига расмий ташрифи ҳақида якуний видеошарҳ эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Видеони Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасига жойлаштирган.

«Президент Женевага ташрифи чоғида Швейцария федерал президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказди. Натижада қатор ҳукуматлараро ва тижорат шартномалари имзоланди.

Президент Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг махсус сессиясида ҳам нутқ сўзлади, БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори Татьяна Валовая, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси президенти Питер Маурер, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокаралар олиб борди. Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Швейцария ўртасидаги инвестицияларга бағишланган давра суҳбатида ҳам иштирок этди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар