Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида қандай ҳужжатлар имзоланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақорда матбуот хизмати Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи чоғида қандай ҳужжатлар имзоланганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг расмий ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Саудия Арабистони Спорт вазирлиги ўртасида спорт соҳасида ўзаро англашув меморандуми.

2. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ва Саудия Арабистони Оммавий ахборот воситалари вазирлиги ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.

3. «Саудия ахборот агентлиги» ва «Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси» НАЖ ўртасида ўзаро англашув ва ахборот алмашиш тўғрисидаги меморандум.

4. Аstana International Exchange Ltd. Компания ва Саудия фонд биржаси (Tadawul) ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

5. Мол ва қўзи гўштини олиб киришда санитария-техник протокол.

6. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва АCWА Роwер компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

7. «Самруқ-Қазна» АЖ ва Аjlan & Bros Holding Group Ability ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси.

8. «КAZBIOSORGO» МЧЖ ва Аjlan & Bros Holding Group ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

9. «QazTrade» Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази АЖ ва Аjlan & Bros Holding Group Аbility ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

10. «Оптоград» МЧЖ ва Аjlan & Bros Holding Group Аbility ўртасида Қозоғистондан Саудия Арабистонига гўшт етказиб бериш бўйича ўзаро англашув меморандуми.

11. «КAZAKH INVEST Миллий компанияси» АЖ ва Аl Rajhi International for Investment (RALL) компанияси ўртасида инвеститсиявий ҳамкорлик тўғрисида Меморандум.

12. «QazTrade» Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ ва «Лулу Сауди Гипермаркетс» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

13. «Еurasia Invest LTD» МЧЖ ва Jamjoom Pharma компанияси ўртасида Қозоғистондан Саудия Арабистонига қуруқ қимиз етказиб бериш бўйича келишув.

Сўнгги хабарлар