Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрига кеча ташриф буюрди .

Кеча, шунингдек, Чўлпон-Ота шаҳрида Қасим-Жомарт Тоқаев, Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентлари Иссиқкўлда бўлиб ўтган кўчманчилар ўйинларини томоша қилишди.

Қозоғистон Республикаси Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифининг биринчи кунидан видео эълон қилинди.

Бугун эса Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари Чўлпон-Ота шаҳридаги Мухтор Авезов уй-музейига ташриф буюрди. Президент Мухтор Авезов бюстини очиб, фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди.

Сўнгги хабарлар