Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Германияга иш ташрифи бошланди

None
None
MÚNHEN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иш ташрифи билан Мюнхен шаҳрига (Германия) етиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ташриф доирасида Президент Мюнхен хавфсизлик конференцияси панель дискуссияларида иштирок этади. Қозоғистон Президенти бирқанча давлатлар раҳбарлари билан, халқаро ташкилотлар, Германиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан, шунингдек, академик гуруҳлар вакиллари билан бирқатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Тадбирда 40қа яқин давлатлар раҳбарлари, 100дан зиёд ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, халқаро алоқалар соҳасидаги нуфузли экспертлар, Еврокомиссия вакиллари, шунингдек Европа парламенти депутатлари иштирок этиши кутилмоқда.

Мюнхен хавфсизлик конференциясининг 56-чи йиғилиши 2020 йил 14-16 февраль кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки маълумотларга кўра, конференцияни Германиянинг федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер очиб беради. Бирқатор давлатлар раҳбарлари форумда иштирок этишини тасдиқлаган.

Конференция кун тартибида: «ЕО ва НАТО келажаги», «Киберхавфсизлик», «Соғлиқни сақлаш масалалари», «Савдо урушлари ва санкциялар», «Ёлғон ахборот, тарғибот ва шубҳали янгиликлар», «Хитойнинг ўрни ва ЕИнинг Россия ва АҚШ билан муносабатлари», «Яқин Шарқдаги вазият» каби мавзулар муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбарининг Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этиши Қозоғистон ташаббусларини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, Қозоғистоннинг битим соҳасида минтақадаги асосий ўйинчи сифатидаги мустаҳкам мавқеининг исботидир. Шу билан бир қаторда, бугунги учрашувлар 2019 йил декабрида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Германияга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг самарали амалга оширилишига сезиларли таъсир кўрсатади.




Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар