Қасим-Жомарт Тоқаевга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳисобот берилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бош вазир ўринбосари – молия вазири Ерулан Жамаубаевни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари Ҳукуматнинг молия-иқтисодий соҳадаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги маърузасини тинглади.

Президент топшириғига асосан божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ва тизимли чора-тадбирлар кўрилаётгани, пул маблағларининг хорижга қайтарилиши ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга давлат молиясининг бугунги ҳолати, умуман, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида маълумот берилди.

Ерулан Жамаубаев иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва 2022 йилги республика бюджетини аниқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Йиғилиш якунида Президент қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар