Қасим-Жомарт Тоқаев ўзини қатъиятли ва ғайратли сиёсатчи сифатида кўрсатди - ўзбек эксперти

None
None
TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев нафақат постсовет ҳудудида, балки бутун дунёда энг машҳур сиёсатчилардан бири. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг замонавий тарих ва халқаро тадқиқотлар бўлими бошлиғи, фалсафа фанлари номзоди Равшан Назаров шундай фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистонлик экспертнинг фикрича, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев нафақат сиёсий соҳада, балки экспертлар орасида ҳам катта обрўга эга.

Президентнинг ўтган йилдаги асосий ютуқлари қаторида эксперт давлат йўналиши изчиллиги таъминланганлигини ва янги ички сиёсий парадигмалар эълон қилинганлигини таъкидлади. Ҳокимиятнинг сиёсий лексикони ўзгариб, у «муқобил», «плюрализм» ва «босқичма-босқич сиёсий модернизация» каби тушунчалар билан тўлдирилди.

Р.Назаровнинг фикрича, янги Президент даврида янги сиёсий меъёрлар пайдо бўлди.

«Расмий тадбирларнинг формати ўзгарди ва улар янада очиқроқ бўлди. Буларнинг барчаси сиёсий бошқарув нуқтаи назаридан жуда муҳим қадамдир, бу бошқарув органи хатти-ҳаракатларининг модели учун янги стандартларни ўрнатади ва ҳукмрон элитага қўйиладиган талабларни оширади», - дейди эксперт.

Унинг айтишича, Қозоғистонда фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилди, давлат аппарати бошқаруви ва уни амалга ошириш тартиби сақланиб қолди.

Хусусан, эксперт жамиятнинг ва аҳолининг айрим гуруҳларининг ижтимоий кайфиятини яхшилашга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни қайд этди. Жамиятнинг давлатга ишончи ва давлат бошқаруви самарадорлиги ошди.

«Миллий мафкурани амалга оширишнинг янги устувор йўналишлари белгилаб олинди. Бу йил файласуф ал-Форобийнинг 1150 йиллиги, шоир Абайнинг 175 йиллиги, Олтин Ўрданинг 750 йиллиги нишонланади. Семей аэропортига Абай номи, Атирау аэропортига учувчи Хиуаз Доспанова номи берилди. «Оралман« сўзи бекор қилинди ва унинг ўрнига «қондош« атамаси киритилди», - деди Р.Назаров.

Умуман олганда, Қозоғистон Президенти ва бутун дунё иқтисодий таназзул ва коронавирус пандемияси каби янги муаммоларга дуч келмоқдалар.

Қасим-Жомарт Тоқаев дунё янги таҳдидларга дуч келаётган халқаро қийин вазиятда ўзини қатъиятли ва ғайратли сиёсатчи сифатида намоён эта олди.

Фото: trend.az

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар