Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон банки вице-президенти Антонелла Бассани билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Антонелла Бассанини Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти этиб тайинлангани билан табриклади.

Давлат раҳбари ҳозиргача Жаҳон банки томонидан Қозоғистондаги турли лойиҳаларга 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилганини таъкидлаб, молия институтининг Қозоғистон билан ҳамкорлиги бундан буён ҳам давом этишига ишонч билдирди.

photo

Президент 2035 йилгача мамлакатда углерод нейтраллигига эришиш учун умумий қуввати 10 ГВт бўлган «тоза» энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Транскаспий транспорт йўналишини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди. Қолаверса, Қозоғистон Жаҳон банкининг узоқ муддатли сармоясидан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Антонелла Бассани Қасим-Жомарт Тоқаевга Жаҳон банкининг Қозоғистон ва Марказий Осиё минтақасида амалга оширилаётган лойиҳалари ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Сўнгги хабарлар