Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Чимкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан норасмий учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Томонлар Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган йил декабр ойида Тошкентга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини муҳокама қилдилар.

Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб этиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

photo

Бундан аввал Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан норасмий учрашув ўтказиш учун Чимкент шаҳрига боргани ҳақида ёзган эдик.


Сўнгги хабарлар