Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

21 Ноябрь, 11:21
Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.

Давлат раҳбари бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани ва стратегик шериклик даражасига тўлиқ мос келишини таъкидлади.

Президентлар Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бўлажак учрашувлар жадвалини ҳам кўриб чиқди.

Фото: akorda.kz


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар