Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

4 Июль 13:39

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда икки томонлама ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича қарори ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтишини тилади ва бу тадбир қардош Ўзбекистонни модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қирғизистонда бўлиб ўтадиган маслаҳат учрашуви кун тартибини муҳокама қилдилар.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар