Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди
6 Январь 17:08

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди

TASHKENT. UzА - Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎР Президенти сайтига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив