Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашдилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг матбуот хизматига таяниб.

Икки давлат раҳбарлари кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни яна да ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев коронавирус эпидемияси оқибатларини тезда бартараф этиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг юқори даражасини қайд этдилар.

Суҳбат давомида товар айирбошлашни ошириш, бизнес ва минтақавий фаолиятни кенгайтириш, шунингдек маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари Қирғизистондаги вазият мамлакат Конституцияси ва қонунчилик нормаларига мувофиқ қисқа вақт ичида барқарорлашишига ишонч билдирдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон қардош Қирғизистон билан иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар