Қасим-Жомарт Тоқаев: Устоз - юқори савияли инсон
Қ.Тоқаев таълим муассасасининг тарихи ва ютуқлари, таълим даргоҳида таҳсил олган буюк инсонлар ҳаётига бағишланган кўргазмани томоша қилди, профессор-ўқитувчилар ва талабалар жамоаси билан суҳбатлашди.
Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев таълим соҳаси мутахассисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
«Ўқитувчилик – муқаддас касб. Биз ҳаммамиз устозни ҳурмат қиламиз. Чунки устоз - юқори савияли инсон. Сиз болаларга тўғри таълим берасиз. Айтиш мумкинки, ўқимаган одам кучсиздир. Қандай қилиб ожиз одам бугунги рақобат шароитида омон қолиши мумкин? Шунинг учун мен ёш мутахассислардан миннатдорман. Давлат сиздек ёшларни доимо қўллаб-қувватлайди, – деди Давлат раҳбари.
Президент мамлакатда ёшларга шароит яратиш борасида муайян ислоҳотлар амалга оширилаётганини ҳам такидлади.
Фото: t.me/bort_01