Қасим-Жомарт Тоқаев Универсиадада муваффақиятли иштирок этган талабалар жамоасини табриклади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ХХХI Бутунжаҳон қишки Универсиадасида муваффақиятли иштирок этган Қозоғистон талабалар жамоасини табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

- Сизнинг ёрқин ғалабаларингиз барча мухлисларга катта қувонч бағишлади. Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинларида маҳорат ва ғалабага интилишнинг ўзига хос намунасини кўрсатдингиз. Ёшларимиз катта мусобақада юрт ишончини оқлаб, олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Спортчиларимизнинг бундай юксак натижаларга эришишида мураббийларимизнинг ҳиссаси катта. Мамлакатимизда оммавий ва болалар спортини ривожлантириш учун барча шароит яратилмоқда. Жамоамизнинг Универсиада ўйинларидаги ажойиб ўйинлари минглаб ёшларни руҳлантириб, ғалаба сари бошлаши аниқ, – дейилади табрик мактубида.

Президент Қозоғистон талабалар терма жамоаси бундан буён ҳам юксак марраларни забт этишини тилади.

Фото: оlympic.kz

Сўнгги хабарлар