Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат раҳбарияти билан кенгаш ўтказди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Бош вазир Алихан Смаилов, Президент Администрацияси раҳбари Мурат Нуртилеу, Ҳукумат аъзолари ва «Самруқ-Қазна» АЖ раҳбарияти иштирок этди, деб хабар беради Ақорда.

Кенгашда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, чегарадош вилоятларнинг интеграцияси муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари йиғилиш якунида қатор аниқ топшириқлар берди.

Хусусан, Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ ва геоиқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат зиммасига икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳал этиш вазифаси қўйилди.

Сўнгги хабарлар