Қасим-Жомарт Тоқаев Уимблдон ғолиби Елена Рибакина билан телефон орқали сўзлашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Уимблдон ғолиби Елена Рибакина билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни тарихий муваффақияти билан табриклади, деб хабар беради Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.

Давлат раҳбари Еленанинг юксак маҳорати, ғалаба қозониш истаги ва кортда ўзини тутиш маданияти юқори эканини таъкидлади. Президент таниқли спортчига Қозоғистон байроғи остида муваффақиятли иштирок этиб, халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини баланд кўтаргани учун миннатдорчилик билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, Елена Рибакинанинг ёрқин ғалабаси Қозоғистон теннисининг янада ривожланишига ва кўплаб болаларнинг ушбу спорт турига жалб этилишига хизмат қилади.


Сўнгги хабарлар