Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти билан учрашди

29 Июнь 16:27

ASHGABAT. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

6-чи Каспий саммитида иштирок этиш учун Ашхободга келган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.

Қозоғистон Президенти, аввало, Туркманистондаги анъанавий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Бу Сердар Бердимуҳамедов Президент этиб сайланганидан буён икки давлат раҳбарларининг илк юзма-юз учрашувидир. Шу муносабат билан Давлат раҳбари Туркманистоннинг янги Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади.



Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, бугун Ашхободда бўлиб ўтадиган 6-чи Каспий саммитига алоҳида эътибор қаратишини айтди. Қозоғистон Президенти саммит якунлари Каспийбўйи давлатлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирди.



Сердар Бердимуҳамедов Қасим-Жомарт Тоқаевга таклифни қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирди ва саммит ҳақида фикр билдирди. Туркманистон Президенти бугун Каспий денгизи манфаати йўлида ўта муҳим саммит ўтказилишини айтди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар