Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Акорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанга йўллаган телеграммасида Истанбулдаги даҳшатли теракт қурбонлари ҳақидаги хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилганини айтди.

«Бундай оғир дамда турк қардошларимизнинг қайғусига самимий шериклик билдирган ҳолда, Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизга ва яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдираман»

, — дейилади телеграммада.

Президент марҳумларнинг руҳлари жаннатда бўлишини, жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Истанбулнинг Бейоғлу туманидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлган эди.

Қозоғистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллиги Туркиядаги Қозоғистон фуқароларига, айниқса, одамлар гавжум жойларда ўта эҳтиёткор бўлишни тавсия қилади.

Қозоғистоннинг хорижий ваколатхонаси Туркия ҳукумати билан алоқада. Жабрланган Қозоғистон фуқаролари ҳақида маълумот йўқ.

Қозоғистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллигининг алоқа рақами: +90 212 662 53 49.

Сўнгги хабарлар