Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти билан телефон орқали сўзлашди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Телеграм каналига таяниб.

Режеп Таййип Эрдоған Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президентлик сайловидаги аниқ ғалабаси билан табриклади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентининг табриклари ва эзгу тилаклари учун самимий миннатдорлик билдириб, аввал эришилган келишув ва мажбуриятлар муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар қардош мамлакатлар умумий манфаатларига жавоб берадиган янги ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар