Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий Кенгаш Президентлари йиғилишида иштирок этади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Туркий Кенгашга аъзо давлатлар президентларининг коронавирус бўйича навбатдан ташқари видеосаммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб ёзади Kazinform.

Туркий Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари COVID-19 пандемиясига қарши кураш мавзусида видеоконференция ўтказади. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелевич ҳам унда иштирок этишини тасдиқлади.

Шунингдек, Туркий Кенгашнинг амалдаги Раиси, Озарбайжон Республикаси Президенти Илхом Алиев ташаббуси билан чақирилган ушбу саммитда Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркий Кенгаш Бош котиби Бағдад Амреев иштирок этади.

Видеоконференцияда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори доктор Тедрос Адханом Гебрейесус ҳам иштирок этади.

Саммитда давлатлар раҳбарлари коронавирус эпидемиясига қарши миллий миқёсда кўрилаётган чора-тадбирлар, соғлиқни сақлаш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақада COVID-19нинг тарқалишига олиб келган умумий муаммоларни ҳал қилиш бўйича фикр алмашадилар.

Улар коронавируснинг миллий ва глобал иқтисодиётга салбий таъсирини бартараф этиш йўлларини муҳокама қиладилар, шунингдек инқироз даврида ва пандемиядан кейинги даврда савдо-иқтисодий алоқаларни ва юкларни тўсқинликсиз ташишни таъминлаш бўйича келгусида олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар ва қўшма чора-тадбирлар тўғрисида фикр алмашадилар.

Саммит якунида давлатлар раҳбарлари қўшма декларацияни қабул қиладилар.


Сўнгги хабарлар