Қасим-Жомарт Тоқаев турк инвесторларини қўллаб-қувватланишини айтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркияда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор туркиялик ишбилармонлар билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Улар орасида Yildirim Holding президенти Роберт Юксел Йилдирим, ТАV Havalimanlari Holding бош директори Сани Шенер,Goknur Gida бош директори Усмон Асланали, Sembol бош директори Феттаҳ Таминдже ва Кoc Holding бош директори Али Коч бор.

Учрашувларда турк ишбилармонларининг Қозоғистондаги лойиҳалари ва келажакдаги ташаббуслари муҳокама қилинди. Ушбу ишбилармон гуруҳларнинг мамлакатга киритган сармоялари орасида кимё, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари мавжуд.

Давлат раҳбари уларнинг мамлакатга киритаётган сармоялари қўллаб-қувватланишини айтди.



Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Туркияда бўлиб турибди.

Анқарага давлат ташрифи доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказди.

Натижада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та муҳим ҳужжат имзоланди.

Қозоғистон ва Туркия Президентлари кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот берди.



Сўнгги хабарлар