Қасим-Жомарт Тоқаев: Турк халқининг қайғуси бутун туркийларнинг қайғусидир

None
АNKARА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» навбатдан ташқари саммитида нутқ сўзлади, деб хабар беради Ақорда.
«Қардош Туркияга катта қийинчиликлар келтирган даҳшатли зилзила туфайли йиғилдик. Минглаб биродарларимиз ҳалок бўлди. Марҳумларнинг яқинлари ва бутун турк халқига ҳамдардлик билдираман. Даҳшатли зилзиласининг оқибатларини бошидан кечирган турк халқининг қайғуси бутун туркийларнинг қайғусидир, деб ҳисоблайман. Қозоқда «Ғамни бўлишсанг, камаяди» деган нақл бор. Халқимиз қардошларнинг бошига иш тушса, қўл қовуштириб ўтирмайди. Қозоғистон халқи зудлик билан турк биродарларга ёрдам қўлини чўзди. Қутқарувчиларимиз ва шифокорларимиз зудлик билан ёрдамга боришди. Қутқарув ишларида зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган энг тажрибали ва малакали мутахассисларимиз иштирок этди. Қардош юртга гуманитар ва молиявий ёрдам кўрсатилди», — деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Анқарага амалий ташриф билан борган эди. Бугун Давлат раҳбари Туркия Президент Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.

photo


photo

photo


Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар