Қасим-Жомарт Тоқаев тез орада сайловолди дастурини эълон қилади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тез орада ўзининг сайловолди дастурини эълон қилишини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Яқин кунларда мамлакатни ҳар томонлама ўзгартириш ва фуқаролар фаровонлигини ошириш чора-тадбирларини акс эттирувчи сайловолди дастурини тақдим этаман. Менинг қатъий ишончимга кўра, давлатимиз минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашга қаратилган мутаносиб, кўп йўналишли, конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириши керак», — деди Давлат раҳбари Қасим-Жҳомарт Тоқаевнинг президентликка номзодини қўллаб-қувватлаш халқ коалицияси форумида.

Президент Қозоғистон халқаро муносабатлар, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомида тенглик ва демократия тамойилларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Қозоғистон БМТнинг универсал ва алмаштириб бўлмайдиган халқаро ташкилот сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаш учун фаол ҳаракат қилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қиламиз, шунингдек, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш салоҳиятини мустаҳкамлаймиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар