Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТга аъзо давлатлар вакилларини Кўнгиллилар форумига таклиф қилди

None
АNKARА. Кazinform – «Ташкилотимизга аъзо мамлакатлар вакилларини бу йил Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Кўнгиллилар форумига таклиф қиламан». Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» номли навбатдан ташқари саммитда шундай таклиф билан чиқди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

«Даҳшатли зилзила мамлакатимиз фуқароларини бефарқ қолдирмади. Қардошларимиз дуч келган қийинчиликларни халқимиз биргаликда енгишда қатнашди.

Қозоқда «Асар»(ҳашар) деган яхши тушунча бор. Одамлар бирлашиб, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Шу мақсадда Қозоғистондан Анадолуга кўплаб кўнгиллилар келиб, тинимсиз меҳнат қилишди. Улар юрт бошига қийинчилик туғилганда олдинги сафда турадиган ҳақиқий ватанпарвар, пок қалбли инсонлардир.

Кўнгиллиларни умумий мақсад учун сафарбар қилиш жуда муҳимдир. Шу боис Ташкилотимизга аъзо мамлакатлар вакилларини жорий йилда Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Кўнгиллилар форумига таклиф этаман», - деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Анқарага амалий ташриф билан борган эди. Бугун Давлат раҳбари Туркия Президент Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.


Сўнгги хабарлар