Қасим-Жомарт Тоқаев таниқли шахматчини қабул қилди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шахмат федерацияси фахрий президенти Динара Садуақасовани қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва аёллар ўртасида шахмат бўйича халқаро гроссмейстер Динара Садуақасова мамлакатда шахматни ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.

Динара Садуақасова Давлат раҳбарига мамлакатда шахмат оммавийлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режа ҳақида сўзлаб берди. Унга кўра, болалар ўртасида маҳорат дарслари, саралаш турнирлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Президент Динара Садуақасовани ўтган йил охирида Алмати шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида шахматнинг рапид йўналиши бўйича кумуш медални қўлга киритгани учун яна бир бор табриклаб, шахматчилар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев таниқли шахматчига келгуси мусобақаларда омад тилади.


Сўнгги хабарлар