Қасим-Жомарт Тоқаев Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали суҳбатлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбарлари коронавирус тарқалишига қарши курашда ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама қилдилар.

Президентларнинг фикрига кўра, икки мамлакатнинг ижро этувчи органлари эпидемияга қарши курашда мувофиқлашган ҳолда ишлаши муҳимдир.

Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Жээнбеков Қасим-Жомарт Тоқаевни Президент лавозимига киришининг бир йиллиги билан табриклади ва Президент Нурсултон Назарбоевга энг эзгу тилакларини этказди.

Сўнгги хабарлар