Валюталар курси:
    usd/kzt 434.48 eur/kzt 492.61

    rub/kzt 5.68 cny/kzt 68.44
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцария Президенти билан музокара ўтказди

30 Ноябрь 08:00

GENEVA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцария Президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Женевадаги Aвлиё Пётр собори олдидаги расмий учрашувдан сўнг икки давлат раҳбарлари музокара ўтказди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ги Пармелан расмий делегациялар аъзоларини таништирди. Кейин икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Швейцария байроғига ҳурмат бажо келтиришди ва Фахрий қоровул сафидан ўтишди.

Маросимдан сўнг давлат раҳбарларининг кичик ва кенгайтирилган таркибда учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Швейцария ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Бреттон-Вуд институтлари ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар ҳамда минтақавий кун тартибидаги масалалар, жумладан, Aфғонистондаги вазият ва бу давлатга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, пандемия ва иқлим ўзгаришига қарши кураш, Марказий Осиёда сув дипломатиясига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ги Пармелан сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этиб, икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Президент Швейцария билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беришини, бу давлатни Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори деб билишини таъкидлади.

Қосим-Жомарт Тоқаев Ги Пармеланга Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида ҳам гапириб берди. Икки давлат раҳбарлари қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, машинасозлик, фармацевтика ва «яшил» лойиҳаларда ҳамкорликда ишлаш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар.

Музокаралар якунида давлат раҳбарлари иштирокида бир қатор ҳукуматлараро ва тижорат шартномалари имзоланди.

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Конфедерацияси Федерал Кенгаши ўртасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотларга синов белгисини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув;

2. 1994 йил 12 майда Алмати шаҳрида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида имзоланган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим Протоколи (Савдо фаолиятини ички тартибга солиш қоидалари);

3. «Қазақстан темір жолы»МК» AЖ ва «Stadler CIS AG» ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар