Қасим-Жомарт Тоқаев шу ҳафтада Россия ва Эронга боради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвали эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра , 16 июн куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев янги ташкил этилган Улитау вилояти марказида бўлиб ўтадиган Миллий қурултойнинг биринчи йиғилишида иштирок этади.

17 июн Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг 25-юбилей йиғилишида иштирок этади.

Давлат раҳбари форумнинг ялпи мажлисида иштирок этиши ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

19 июн куни Қозоғистон Президенти Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раиси таклифига биноан расмий ташриф билан Эронга боради.

Теҳронда олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ва қатор ҳукуматлараро ҳужжатларни қабул қилиш режаирилган.

Сўнгги хабарлар