Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ Бош прокурорларига табрик йўллади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев анжуман иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикни Президент ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Сизни Қозоғистонда кутиб олганимдан жуда хурсандман. Қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли жамият барпо этишда прокуратура органларининг ўрни катта. Шу нуқтаи назардан, Қозоғистон ШҲТга аъзо давлатлар назорат органларининг узоқ муддатли ҳамкорлигини юксак қадрлайди. Трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ШҲТнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Уни ҳал этиш минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади»

, — деди Давлат раҳбари табригида.

Қозоғистон Республикаси Президенти ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиллик анъанавий учрашувлари умумий ҳуқуқий сиёсатни амалга оширишнинг самарали воситасига айланганини алоҳида таъкидлади.



«20 йиллик юбилей йиғилиши кун тартибига мамлакатдан ноқонуний йўллар билан олиб чиқилган маблағларни қайтариш бўйича тажриба алмашиш масаласи киритилди. Бу масала ШҲТни глобал иқтисодий платформага айлантириш истиқболлари соҳасида айниқса долзарбдир. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш кўп жиҳатдан трансмиллий иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигига боғлиқлиги аниқ. Ишонаманки, бугун самарали фикр алмашилади ва бу борада янгича ёндашувлар ишлаб чиқилади. Учрашув иштирокчиларига вазифаларни ҳал этишда муваффақиятлар тилайман»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар