Қасим-Жомарт Тоқаев Рождество байрами муносабати билан табрик йўллади

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Рождество байрами билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати. Кazinform ўқувчилар эътиборига табрик матнини тақдим этади.

***

Ҳурматли ватандошлар!

Барча православ христианларини Рождество билан табриклайман!

Бу байрам умид ва қувонч бахш этади, эзгулик ва адолатга чорлайди.

Бошқа анъанавий динлар сингари, христиан дини ҳам меҳр-оқибат, меҳр-шафқат ва севги каби қимматли қадриятларга асосланади.

Жамиятимизда турли дин ва дунёқарашга мансуб кишиларни маънавий-ахлоқий йўлга бошловчи юксак инсонпарварлик ғоялари мустаҳкам қарор топган.

Православ дини жамиятимизнинг ажралмас қисми сифатида миллий бирлигимизни мустаҳкамлашга, маданият ва анъаналар хилма-хиллигини сақлашга хизмат қилади.

Халқнинг ҳамжиҳатлиги ва интилиши барқарорлигимизни мустаҳкамлаб, бундан буён ҳам мамлакатимиз юксалиши ва тараққиёти, ҳар томонлама модернизация йўлидан изчил олға боришининг кафолати бўлиб қолишига тўлиқ ишонаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман!

Ҳар бир оила файзу-баракотли бўлсин!

Сўнгги хабарлар