Қасим-Жомарт Тоқаев Россия ва Озарбайжонга боради
18 Август 15:13

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия ва Озарбайжонга боради

NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг яқин кунларда хорижий давлатларга ташрифи режаси эълон қилинди, дея хабар беради Кazinform БОРТ№1 Тelegram- каналига таяниб.

19 август куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Сочига (Россия Федерацияси) боради. Ташриф давомида Қозоғистон ва Россия раҳбарлари учрашиб, икки давлат стратегик шериклигининг долзарб масалалари, жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Давлат раҳбари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 24 август куни расмий ташриф билан Бокуга боради. Озарбайжон пойтахтида икки давлат раҳбарларининг кичик ва кенгайтирилган учрашувлари режалаштирилган. Музокаралар чоғида Қозоғистон-Озарбайжон стратегик шериклигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиб, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив