Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ижевскдаги мактабга қилинган ҳужум муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу Kazinform ҳақда Ақордага таяниб хабар беради.

«Россия Федерациясининг Ижевск шаҳридаги 88-мактабга қуролли ҳужум натижасида фуқаролар, жумладан, болалар ҳалок бўлгани ҳақидаги қайғули хабарни катта қайғу билан қабул қилдим. Сизга ҳамда марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Шунингдек, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман», — дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда эркак киши ўт очган эди. Кейинроқ безори ўз жонига қасд қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етган. Улар орасида 7 нафар бола ҳам бор. 21 киши жабрланган, улардан 14 нафари болалар эди.

Мактаб Ижевск марказида, шаҳар маъмурияти биноси яқинида жойлашган. Бу ерда 982 нафар ўқувчи таҳсил олади, 80 нафар ўқитувчи ишлайди.

Сўнгги хабарлар