Қасим-Жомарт Тоқаев «Родина» агрофирмаси бош директорини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Родина» агрофирмаси бош директори Иван Сауэрни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Иван Сауэр Қасим-Жомарт Тоқаевга маҳаллий қишлоқ хўжалиги илмини комплекс модернизация қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Шунингдек, мамлакат қишлоқларини ривожлантириш борасида ўз фикрларини билдирди.

Давлат раҳбари «Родина» қишлоғи ўзининг ривожланган инфратузилмаси, аҳолининг максимал бандлиги билан ажралиб турадиган намунавий аҳоли пункти ҳисобланишини таъкидлади.

Президент давлат томонидан қишлоқ аҳолисининг даромади ва турмуш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ аҳолисининг меҳнат унумдорлиги ва бандлик кўрсаткичларини ошириш, қишлоқда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларини самарали амалга ошириш учун ишбилармон доиралар билан ҳамкорлик қилиш зарурлигига эътибор қаратди.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар