Қасим-Жомарт Тоқаев референдумда овоз берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев референдумда овоз берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Давлат раҳбари пойтахтдаги Ўқувчилар саройида жойлашган №59 сайлов участкасига келди. Президент республика референдумида ушбу сайлов участкасида овоз бериш орқали ўз танловини амалга оширди.

Бугун референдумда халқ Конституциянинг 33 та моддасига киритилаётган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беради.

Мамлакат бўйлаб референдум бўйича 10 013 та сайлов участкаси иш бошлади. Республика референдумида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхати 11 миллион 722 минг 536 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 52 хорижий давлатдаги элчихоналар ҳузурида референдум ўтказиш бўйича 65 та участка комиссиялари ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир ой аввал Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 июн куни республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Сўнгги хабарлар