Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Жидда шаҳрига борди

Фото: None
NUR-SULTAN.Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Икки зиёратгоҳ посбони - Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Жидда шаҳрига расмий ташриф билан борди, дея хабар беради Кazinform «БОРТ№1» Тelegram- каналига таяниб.

Қозоғистон Президентини аэропортда Қирол маслаҳатчиси, Макка вилояти ҳокими Файсал Холид бин Абделазиз, шунингдек, Саудия Арабистони Қироллиги атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдураҳмон Ал-Фадли кутиб олди.

23-24 июл кунлари Саудия Арабистони Қироллигининг юқори раҳбарияти ва ишбилармон гуруҳлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.



Сўнгги хабарлар