Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Германияга келди

None
None
BERLIN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Германияга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда ҚР Президенти Матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди.

Бугун Қозоғистон Президенти Канцлер Ангела Меркель билан музокаралар олиб боради. Давлатлар раҳбарлари икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади. Қасим-Жомарт Тоқаев сафар чоғида Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан ҳамда ГФРнинг нуфузли сиёсатчилари билан учрашув ўтказади.

Давлатимиз раҳбари 6 декабрь куни Берлин Евроосиё Клубининг 28-чи мажлисида иштирок этиб, унда нутқ сўзлайди. Шунингдек, бирқатор немис компаниялари раҳбарлари билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Федератив Республикасига расмий ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар