Қасим-Жомарт Тоқаев президент сайловида қайси ташкилот номидан иштирок этишини айтди

Фото:
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Павлодар вилояти жамоатчилиги билан бўлажак сайловларда қайси ташкилот иштирок этиши ҳақида гапирди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

«Мен бўлажак сайловда қайси ташкилот номидан иштирок этишим жамоатчиликни қизиқтираётганини биламан. Тўғрисини айтсам, турли республика бирлашмалари, партияларидан уларнинг номидан қатнашиш учун таклифлар тушмоқда. Айниқса, ёшлар ва бошқа жамоат ташкилотлари ташаббус кўрсатаётгани мени қувонтирди.

Буларнинг барчаси сўнгги уч ярим йилда амалга оширилган ислоҳот ва ўзгаришларни фуқаролар қўллаб-қувватлаши сезиларли даражада ошганидан далолат беради. Лекин барчага таклифлари ва ишончи, стратегик йўналишимни фаол қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман.

Ўйлайманки, сайловда муайян ташкилотдан кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий асосини ташкил этувчи ижтимоий-сиёсий кучларнинг катта коалицияси номидан қатнашган маъқул. Шунингдек, бу Давлат раҳбарининг турли партия ва бирлашмалардан тенг масофани сақлаш тамойилини мустаҳкамлаш имконини беради.

Сайловолди ташвиқотининг қонун ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Мен Давлат раҳбари сифатида президент сайлови адолатли ва ошкора ўтишига кафолат бераман», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: t.mе/bort_01


Сўнгги хабарлар