Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтнинг янги бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

None
ASTANА. Кazinform - Биз Астанани креатив, қулай ва тоза шаҳар тамойили асосида ривожлантиришимиз керак. Бунда биз Дубай, Сингапур ва Европа шаҳарларининг илғор стандартларига содиқмиз. Бу ҳақда Давлат раҳбари пойтахтни ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгашда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Биз имкон қадар тезроқ вазиятни ўзгартиришимиз керак. Пойтахтни модернизация қилиш зарур. Аввало, шаҳарни 2050 йилгача ривожлантириш стратегиясини янгилаш зарур. Ушбу ҳужжат шаҳарни комплекс ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаши керак. Астана ҳокимлигига жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш ва пойтахтнинг янги бош режасини ишлаб чиқишни топшираман. Бундан ташқари, Ҳукумат уни шу йил охиригача қабул қилиши керак. Президент Администрацияси унинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлаши зарур. Сиздан аниқ натижалар кутаман, – деди Президент.

Сўнгги хабарлар