Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтда Наврўз байрамига бағишланган тадбирда иштирок этди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» монументи ёнидаги майдонда Наврўз байрамига бағишланган тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

Кazinform Давлат раҳбарининг байрам тантанасидаги нутқининг тўлиқ матнини тақдим этади.

***

Наврўз байрами йил боши бўлиб, халқимиз қадимдан нишонлаб келаётган баҳор байрамидир. Қишнинг совуғи қайтиб, баҳор қуёши чарақлаб турган лаҳзани халқ орзиқиб кутадиган ўзига хос байрамдир. Бу табиат яшариб, ҳаёт янгиланадиган пайт.

photo

Юртимиз ҳамиша Наврўзни эзгу ҳамжиҳатликнинг бошланиши, деб билган. Олисдаги биродарлар ярашиб, Улуғ айёмда яна бирлашадилар. Одамлар бир-бирларига яхши тилаклар билдиришади. Кўпчилик умумий дастурхондан туз тотиб, кексалар ёшларга дуо қилади.

Ота-боболаримиз Наврўз байрамини бунёдкорлик байрами деб билган. Ариқ-зовурларни тозалаб, дарахт эккан. Юртга фойда келтирган хайрли ишларни қилишган. Бир сўз билан айтганда, Улуғ айём янги ҳаётнинг хабарчисидир.

photo

Халқимиз бу байрамни бутун халқ бўлиб нишонлайди. Март ойида бутун мамлакат учун умумий қадриятлар улуғланади. Яъни, Наврўз ҳақиқий халқ байрамидир.

Қардошлик, меҳр-оқибат, ҳурмат, ватанпарварлик каби барча эзгу фазилатлар ушбу улуғ айёмда ўз ифодасини топган. Биз аждодларимиз йўлини давом эттирадиган халқмиз.

Мен роппа-роса бир йил олдин янги ташаббусни бошладим. Мамлакатимизни тўлиқ модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни таклиф қилдим. Халқ бу ташаббусларни қўллаб-қувватлади. Бир йилда режамизни муваффақиятли амалга оширдик.

Биз референдум орқали Конституцияга муҳим ўзгартиришлар киритдик. Давлат бошқарув тизимини қайта ташкил этиш бўйича муҳим сиёсий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Куни кеча бўлиб ўтган Мажилис ва мсаслиҳатлар сайлови барча ислоҳотларимиз учун жуда муҳим қадам бўлди. Сайлов кенг кўламли ўзгаришларнинг муносиб давоми бўлди. Шундай қилиб, мамлакатимиз янги даврга қадам қўйди. Умуман олганда, мамлакатнинг янги сиёсий қиёфаси шаклланди.

photo

Тарихий лаҳза Улуғ айём кунларига тўғри келади. Бу катта рамзий маънога эга.

Янги Қозоғистоннинг бугунги қиёфаси Наврўз байрамига тўла мос келади, яъни Улуғ айёмда муқаддас Ватанимиз бутунлай янгича тус олди. Бу дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан тан олинган.

Ҳозир бутунлай модернизация қилинган сиёсий тизимга эга мамлакатимиз янги суръатларда ривожланмоқда. Бу ислоҳотлар иқтисодиётнинг юксалишига, аҳоли даромадларининг ошишига замин яратмоқда. Ислоҳотлар албатта давом этади. Ҳар томонлама ривожланган қудратли давлатга айланамиз! Бу бизнинг асосий мақсадимиз.

Фуқароларимизнинг қарашлари турлича бўлса-да, барчасининг хоҳиши бир. Бу юрт фаровонлиги, давлатнинг порлоқ келажаги. Биз ана шу умумий мақсад сари ҳаракат қиляпмиз.

Олдинда жуда кўп иш бор. Ҳамжиҳатлигимизни мустаҳкамлаб, бир давлат бўлиб ҳаракат қилсак, енгиб бўлмайдиган тўсиқ қолмайди. Бунёдкор халқимизнинг келажаги порлоқ бўлишига ишонаман. Давлат манфаати ҳамма нарсадан устун.

photo

Биз ёшларимизга ғамхўрлик қилиб, уларга энг яхши шароитларни яратиб беряпмиз. Мен ёшларга ишонаман! Улардан умидим катта!

Мамлакат келажаги ёш авлод қўлида. Шундай экан, келинг, она юртимизни бирга ривожлантирайлик, биродарлар!

Халқимиз «Бирлик пойдевори – ободлик» дейди. Жамиятда тотувлик, тинчлик бўлса, юртимиз ўз олдига қўйган мақсадларига эришади.

Бизнинг мақсадимиз аниқ. Бу адолатли Қозоғистоннинг яратилиши. Келинг, ҳаммамиз бир кишидек ҳамжиҳатликда ишлайлик, азиз биродарлар!

Бу йил муборак Рамазон ойи Улуғ айём билан бирга келади. Рўзадорлар жамоатининг ниятлари қабул бўлсин! Ҳар бир хонадонга фаровонлик ва иносойишталик насиб этс! Янги йил қут-барака олиб келсин!

Улуғ айём муборак бўлсин! Ризқу насиба мўл бўлсин!


Сўнгги хабарлар