Қасим-Жомарт Тоқаев пестицидлар ишлаб чиқарувчи «Астана-Нан Chemicals» заводига ташриф буюрди

None
АQMOLA VILOYATI. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев пестицидлар ва агрокимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган «Астана-Нан Chemicals» заводи фаолияти билан танишди, деб хабар беради Ақорда.

Корхона асосчиси Иван Сауэр Давлат раҳбарига ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилувчи моддалар, пестицидлар, калий тузи ва таркибида глифосат бўлган препаратлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш линияси ва замонавий ускунани кўрсатди.

Завод жаҳон андозалари асосида, экологик, саноат, санитария хавфсизлигининг барча меъёр ва талаблари инобатга олинган ҳолда қурилган.

Ўтган йили корхонада 41 миллиард тенгелик 7 минг тонна ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, компаниянинг Степногорск шаҳрида халқаро аккредитациядан ўтган саноат ва илмий лабораторияси мавжуд.

Корхонани кўздан кечириш чоғида Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржиқпаев Давлат раҳбарига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди.

Президентга кимё ва қайта ишлаш саноати, металлургия, енгил ва озиқ-овқат саноатининг аҳволи ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасига ҳам ташриф буюриб, йирик корхоналар раҳбарлари билан вилоят иқтисодиётини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар