Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентлараро Иттифоқ президенти Дуарте Пашекони қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентлараро Иттифоқ президенти Дуарте Пашекони қабул қилди, дея хабар беради Кazinform.

Суҳбат чоғида Қозоғистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди.

ҚР Президент Қасим-Жомарт Токаев Дуарте Пашекога ҳурмат кўрсатди ва унинг мамлакатга ташрифи Парламентлараро Иттифоқ билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлаш нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидлади.

– Парламентлараро Иттифоқ парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда муҳим ва етакчи ташкилотдир. Ташрифингиз парламент дипломатиясини кенгайтириш нуқтаи назаридан сиёсий аҳамиятга эга. Биз Иттифоқ билан яқин муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз ва ушбу муҳим ташкилот раислигидаги миссиянгизни қўллаб-қувватлаймиз, – деди Давлат раҳбари.


Қасим-Жомарт Тоқаев Дуарте Пашекога мамлакатда демократик институтлар ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида гапириб берди. Давлат раҳбари уни 2022 йил сентабр ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон динлари етакчиларининг VII съездида иштирок этишга ҳам таклиф қилди.


Ўз навбатида, Дуарте Пашеко Қасим-Жомарт Тоқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди ва Президентни Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади. Шунингдек, у мамлакатнинг ҳозирги босқичдаги иқтисодий ва дипломатик ютуқларини юқори баҳолаб, Қозоғистон давлатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.

Португалиялик парламентарий Президентга Парламентлараро Иттифоқни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Қозоғистон ва Португалия ўртасидаги муносабатлар ривожланиши шароитида Нур-Султан ва Лиссабон ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётгани таъкидланди.


Сўнгги хабарлар