Қасим-Жомарт Тоқаев Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳайда ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ҚР Парламенти Мажилисида маълум қилди.

«Қозоғистон Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни ушбу конференцияга ташкилотчилар таклиф қилишди. Албатта, у таклифни қабул қилиб, анжуманда иштирок этишини билдирди. Менга ҳам алоҳида таклиф келиб тушди. Мен ҳам Президент билан бирга ушбу коференцияда иштирок этаман», - деди М.Тлеуберди.

Унинг айтишича, Мюнхен конференцияси доирасида Президент ва вазирнинг икки томонлама учрашувлар ўтказиши режа қилинмоқда.

«Айниқса, мени «Мультиреализм учун альянси» форуми қизиқтирмоқда. Бу - Европа йўналишидаги янги тенденция ва биз уни ўзгаришларни тадқиқ қилиш, ушбу альянс фаолиятида фаол иштирок этиш ниятидамиз», - деди вазир.

Мюнхен хавфсизлик конференцияси – 1962 йилдан буён Германиянинг Мюнхен шаҳрида ҳар йил ташкил этилади. 1993 йилгача Христиан ижтимоий иттифоқи шаъфелигида ҳарбий муаммолар конференцияси деб номланган. 1998 йилдан эътиборан конференция Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Жорий йилдаги конференция 14-16 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар