Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -21 °С
Алматы: -3 °С

Қасим-Жомарт Тоқаев: Муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш -  қонимизда бор  фазилат

3 Декабрь 15:25

PAVLODAR. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган эзгу ишлар марафонининг муваффақиятли якунлангани билан табриклади. Президент табригини «Жомарт жүрек»(саховатли юрак)мукофотини топшириш маросимида Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Aида Балаева ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Барчангизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган Эзгу ишлар марафони муваффақиятли якунлангани билан табриклайман! Бу умуммиллий лойиҳа халқимизга хос эзгу фазилатларни тарғиб этиб, кўпчиликни эзгу ишларга сафарбар этади. Юбилей йилида мамлакатимизда ижтимоий аҳамиятга молик аниқ ишлар амалга оширилмоқда. Бу марафон бунга ёрқин мисолдир», - дея таъкидлаган ҚР Президенти.

Президентнинг сўзларига кўра, бу ташаббусни йилига 3 миллион киши қўллаб-қувватлаган. 15 мингдан ортиқ хайрия акциялари ташкил этилиб, 200 минг кишига ёрдам кўрсатилди. Буларнинг барчаси «Волонтёрлар йили»даги хайрли ишлар анъанага айланганидан далолатдир.

«Дунё бўйлаб эпидемия тарқалгач, халқимиз миллий бирдамликнинг яхши намунасини кўрсатди. Саховатпеша инсонлар карантин чекловлари туфайли даромадидан айрилганларга қўлларидан келганча ёрдам беришди. Кўпчилик ўз маблағига дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар сотиб олди. Дарҳақиқат, муҳтожларга ғамхўрлик кўрсатиш қонимизда бар фазилатдир. Уй-жойга муҳтож юзлаб оилаларга қувонч улашаётган «AsarUme» ва «Қарекет» жамғармалари фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Юбилей марафони ўз ниҳоясига етган бўлса-да, кўпчиликка наф келтирувчи хайрли ишлар давом этишига ишонаман. Халққа меҳр ва ғамхўрлик кўрсатаётган фуқароларга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!« – дейди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар