Қасим-Жомарт Тоқаев «Миллат бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти учун» орденини тасдиқлашни таклиф қилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев янги давлат мукофоти – Қозоғистон халқи Ассамблеясининг «Миллат бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти учун» орденини тасдиқлашни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Юртимизда тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга аниқ ишлари билан ҳисса қўшаётган фуқароларни ҳар томонлама рағбатлантириш зарур. Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг иккита мукофотини таъсис этишни таклиф қиламан. Биринчиси - адабиёт ва журналистика соҳасидаги энг яхши ишлари учун. Иккинчиси - маданият ва санъат соҳасидаги энг яхши ишлар учун. Муҳими, бу мукофотларни алоҳида муаллифлар ҳам, ижодий жамоалар ҳам олиши мумкин», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXXII сессиясида сўзлаган нутқида.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари таъкидлаганидек, пул мукофоти миқдори давлат мукофотидан кам бўлмаслиги керак.

«Бундан ташқари, янги давлат мукофоти - Қозоғистон халқи Ассамблеясининг «Миллат бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти учун» ордени тасдиқланиши керак. Ушбу мукофотларнинг биринчи лауреатлари жорий йил октябрь ойида Республика кунигача топширилиши мумкин. Ишончим комилки, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашга фуқароларимизнинг қўшган ҳиссаси давлат миқёсида эътироф этилиши миллий бирликни мустаҳкамлашга кучли бунёдкорлик суръатини беради. Умуман олганда, гералдик рамзларни янада такомиллаштириш хакида уйлаш керак деб хисоблайман. У фуқароларга яқин ва тушунарли бўлиши, илғор жаҳон тажрибасига мос бўлиши ва халқимизнинг ўзига хослигини акс эттириши керак», - дея хулоса қилди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар