Қасим-Жомарт Тоқаев: Марказий Осиёнинг глобал геосиёсатдаги роли кучайиб бораверади

None
None
MÚNHEN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Мюнхен хавфсизлик конференциясида Марказий Осиёдаги вазият муҳокамасида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Давлат раҳбари хавфсизлик бўйича 56-чи Мюнхен конференцияси панель сессиясида «Географик жойлашувнинг аҳамияти: Марказий Осиё ҳақида суҳбат» мавзуида нутқ сўзлади. Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ҳам ушбу дискуссияда спикер сифатида иштирок этди. Тадбирда америкалик дипломат, Халқаро алоқалар бўйича кенгаш президенти Ричард Натан Хаас модератор бўлди.

Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар форматида ўтди. Спикерлар модератор саволларига жавоб бериб, Марказий Осиёдаги хавфсизликни таъминлаш бўйича фикрларини ўртага ташлади.

Давлат раҳбари ҳудуднинг эгаллайдиган ўрни ҳақида гапираркан, Марказий Осиёнинг глобал геосиёсатдаги роли кучайшда давом этишини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев форум иштирокчиларига Қозоғистоннинг ташқи сиёсий фаолиятида устувор аҳамиятга эга йўналишлар, юртимизнинг Россия, Хитой, Европа Иттифоқи, АҚШ ҳамда Афғонистон билан ўзаро муносабатлари ҳақида гапириб берди.

Ҳудуддаги хавфсизликни таъминлаш масаласи махсус мавзу сифатида муҳокама қилинди. Давлат раҳбари гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташишга қарши кураш чора-тадбирларига, Қозоғистоннинг терроризмга қарши саъи-ҳаракатлари, «Жусан», «Русафа» операциялари якунларига атрофлича тўхталиб ўтди.

Шунингдек Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокчиларга ўзининг президент сифатидаги устувор аҳамият қаратадиган йўналишлари, юртимизнинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларининг асосий йўналишлари ҳақида айтиб берди. Шу ўринда Президент иқтисодиётимизни диверсификация қилиш, инновациялар ва рақамлаштиришни ривожлантиришнинг ўта муҳим эканлигини таъкидлади.

Сессия сўнггида Давлат раҳбари иштирокчилар саволларига жавоб берди.

Сўнгги хабарлар